14:59 / 25.06.2019
8 255

Ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари Гулнора Каримовани соғиниб қолишган экан...

Ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари Гулнора Каримовани соғиниб қолишган экан...
Бугун, 25 июнь куни ўзбек шоу-бизнеси вакиллари янги челленжни бошлаб юбордилар, яъни қўшиқчилар «Instagram»даги ўз саҳифаларида Гулнора Каримованинг расмларини жойлаб, пост қолдира бошладилар, деб ёзади «Repost.uz» нашри.

Қўшиқчи ва актёр Жаҳонгир Позилжонов «Instagram» саҳифасида Гулнора билан тушган расмини жойлади ва: «Сизни соғиндик, тезроқ эсон-омон оилангиз бағрига қайтинг. Сиҳат-саломатлик тилаймиз» дея пост қолдирди.

Комик актриса Ҳалима ҳам мазкур челленжга қўшилди ва «Оллоҳим қўлласин. Фарзандларингизга бош бўлинг, тану жонингиз соғ бўлсин. Сизнинг дуогўйларингиз кўп. Сиз менинг кумиримсиз» дея пост қолдирди.

Қўшиқчи Зиёда ҳам ушбу челленждан четда қолмади: «Эсон-омон оилангиз бағрига қайтинг» деб ёзди у.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова сўнгги 6 йилда илк марта ўзбек халқига мурожаат этгани хабар қилинган эди. Мурожаатда Гулнора Каримова халқдан узр сўраган ва Ўзбекистонга 1,2 млрд долларни қайтарганини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари Гулнора Каримовани соғиниб қолишган экан...