18:44 / 25.06.2019
2 820

Олий суд Гулнора Каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқлигини маълум қилди

Олий суд Гулнора Каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқлигини маълум қилди
Бугун, 25 июнь куни Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда Олий суд раисининг жиноят, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий, мурожаатлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари ва матбуот хизмати бошлиқлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Олий суд вакилларидан Гулнора Каримова ишини қайта кўриб чиқиш ва уни оқлаш бўйича Олий Судга қандайдир мурожаат келиб тушган-тушмагани ҳақида сўралди.

«Гулнора Каримова иши бўйича Олий Судга яқин вақт ичида бирор мурожаат келиб тушмаган. Унинг ва оила аъзоларининг турли манбалар орқали қилаётган баёнотлари Гулнора Каримованинг шахсий ташаббусларидир. Бу борада бирор расмий ҳужжат кўриб чиқилаётгани йўқ», дея Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

23 июнь куни Гулнора Каримова президентга ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб чиққанди.

24 июнь куни Швейцария бош прокуратураси Гулнора Каримованинг «музлатилган» пулларидан 133 миллион доллар Ўзбекистонга қайтарилишини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий суд Гулнора Каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқлигини маълум қилди