15:30 / 26.06.2019
3 521

Қашқадарё ҳокими ўз шахсий муаммосини жамият муаммоси даражасига кўтараётганларни танқид қилди

Қашқадарё ҳокими ўз шахсий муаммосини жамият муаммоси даражасига кўтараётганларни танқид қилди
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
25 июнь куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев вилоятдаги энг фаол журналист, блогер ва талабалар билан мулоқот ўтказди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Мулоқот чоғида вилоят ҳокими бугунги кунда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар орқали омма эътиборига ҳавола қилинаётган муаммолар ўз вақтида ечимини топаётганини таъкидлаб ўтар экан, бу борада жонбозлик кўрсатаётган журналист ва блогерлар ишини олқишлади. Уларга миннатдорчилик билдирди.

Зафар Рўзиев ижтимоий тармоқлар орқали ҳақиқий муаммони олиб чиқиб, жамият ривожи учун жон куйдираётганлар орасида ўз шахсий муаммосини жамият муаммоси даражасига кўтариш, ҳаётидаги омадсизликларда қайсидир мутасаддини айбдор қилиб кўрсатиш ҳолатлари кўпайганини танқид қилди.

Шунингдек тадбирда жамиятда учраётган муаммолар ва уларнинг ечими борасида мутасаддилар журналист ва блогерлар саволига тўғридан тўғри жавоб беришга тайёр эканлиги қўшимча қилинди.

— Асосий мақсад муаммони айтиш билан чекланиш эмас, унинг ечими билан ҳам қизиқишимиз керак, — дейди вилоятда журналистларнинг танқидий чиқишларига ўз вақтида муносабат билдириб борувчи 7 кишилик ишчи гуруҳ раиси Лола Соадатова.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Тадбир давомида вилоят ҳокими билан мулоқотга киришган 38 нафар журналист ва блогерга ҳокимлик томонидан планшет совға қилиниб, фаол журналист ва блогерларга Telegram каналида иш бошлаган гуруҳ орқали вилоятда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни биринчилардан бўлиб холис ва ҳаққоний тарзда ўқувчиларга етказиш таклифи ўртага ташланди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Долли Аллаевнинг қўшимча қилишича, журналист ва блогерлар билан бу каби мулоқотлар ҳар ой ўтказиб борилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё ҳокими ўз шахсий муаммосини жамият муаммоси даражасига кўтараётганларни танқид қилди