22:58 / 27.06.2019
5 329

Юлдуз Усмонова Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлаган хонандаларни танқид қилди (видео)

Юлдуз Усмонова Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлаган хонандаларни танқид қилди (видео)
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг Instagram саҳифасига Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлаётган ва унга озодлик сўраётган хонандаларни танқид қилган видеосини жойлади. Бу ҳақда Repost хабар берди.

«Бир сафар улар (Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлаган хонандалар — таҳририят изоҳи) гапиришган эди, индамаган эдим. Бу сафар ҳаддидан ошиб кетди. Санъаткорларимиз қаттиқ соғиниб, юраклари эзилиб кетибди. Гулнора Каримовани соғиниб, «Биз соғиндик. Қачон чиқасиз?» дейишибди. Чиқади бошингизга. Бало бўлиб.

Ёки жуда яқин танирмидинглар? Мендан сўрасангиз бўлади. Ёнларида хизматда бўлиб, эрталабгача мана шундай қилиб, пулимни ололмай ўтирган кунларим бўлган. Мендан сўрасангиз бўлади. Эй, қачон кўзингиз очилади, мусулмонлар?! Сизлар битта микрофонни ушлаб бугун ашула айтяпсизлар, эртага ҳеч ким эмассиз. Нега халқни бошини айлантиряпсизлар?

Гулнора Каримовани давлат билган 1 миллиарди ташқарида. 1 миллиард долларда гапиряпмиз. Мен 1 миллиард сўмни гапираётганим йўқ. Давлатнинг 1 тийини ҳам халқники. Тушундингларми? Ҳали билмагани қанча.

Ким нима деса орқасидан эргашиб… бўлди қилинглар энди. Олдин сиёсатчилар бизга тегарди, энди сизлар нимага тегяпсизлар? Бу пулни ким қайтаради? Бу халқни пули. Сеники билан меники эмас у. У халқнинг пули, давлатнинг пули. У сен билганинг, билмаганинг қанча. Шунча бева-бечорага уйлар берилди, қийналганга ёрдам бериляпти, қачон шундай бўлган? Нима учун бу пулни сўрамаслигимиз керак? Сўраймиз! Мен ҳозир ўша пулни қайтиб келиши тарафдориман.

У пулга биласизларми, нима қилса бўлади? Боғчалар, оиласини зўрға тебратаётганлар бор, орзу-ҳавасда юрганлар бор, ойликдан ойликкача зўрға яшайдиганлар бор, ота-онаси ишга кетиб, ўлиб кетганлар қанча, ўшаларга пул керак. Етим-есирга керак. Боғча керак, мактаб керак, билим керак, китоб керак. Бу қаердан келади, айтинглар? Сиз ўғирлаб қочсангиз, анавиниси қочса.. Мен қайси ўғрини соғинишим керак? У ўғри-ку. Йиғиштиринглар бунақа хом-хатала гапларингизни!

Ижод қилингар! Микрофонни олиб, тузукроқ ашула айтишни ўрганинглар. Бугун сизларни камчиликларингизни айтмаётган бўлсак, бу ҳаддиларингдан ошиш дегани эмас. Сиёсатчилар бизга тегарди, хафа бўлиб интервью бергандик. Бугун тегмаяпти бизга. Нега сизлар сиёсатчиларга тегяпсизлар?! Аччиғим келаётгани шу.

Бошидан сув томмаган одам билмайди нима эканлигини. Мен сизларга айтай. Чақирса бормасанг «запрет», бошингга кувалда тушади. Борсанг, пулингни ололмай қайтасан. Мен яхши биламан бу кунларни. Йилнинг ярмиси хизматда ўтарди. Ҳозир пул ишлаяпмиз-ку. Отларингни битта-битта айтиб чиқишим мумкин. Соғинаётганлар, Жаҳонгир акани (Тошкент шаҳар ҳокими —таҳририят изоҳи) қўлидан чиққан санъаткорлар, сўрангларчи, Жаҳонгир ака соғиняптимикан. Шаҳар ҳокими. Ҳеч ким соғиниб, ўлаётгани йўқ. Чунки унинг бошига қор тушганда ўзи куради ва ўша қорни ким ёғдирганини билади. Сизлар билиб-билмай аралашаверасизларми? Агар ҳозир битта-битта отингни айтадиган бўлсам, халқни ичида лаънатга қолиб кетасизлар. Сизлар кечаси тинч ухлаяпсизлар. Кечаси 2 да ҳам, 3 да ҳам «ночнушка»да кетиб, ашула айтмагансизлар-ку. Мен айтганман, биламан. «Запрет» бўлганлардан сўранглар. Бугунги кун — халқнинг даври. Хурсанд бўлинглар. Омон-омон замонда яшаётганга Оллоҳга шукрона қилиб, халқни этагини ўпиб, халққа хизмат қилинглар».

Фото: Instagram
«Мен билмаган нарсаларим бор экан. Ўзим учун тегишли хулоса чиқардим. Маслаҳатингиз учун катта раҳмат. Мен ўзбек халқини яхши кўраман ва умримнинг охиригача хизмат қиламан», — дея изоҳ қолдирган хонанда Жаҳонгир Фозилжонов.

Эслатиб ўтамиз, 25 июнь куни ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари ўзларининг Instagram саҳифаларида Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлаб, challenge уюштирган эди. Артистлардан Жаҳонгир Фозилжонов, Зиёда, Ҳалима Ибрагимова ўзларининг Instagram саҳифаларига Гулнора Каримованинг суратини жойлаб, унга тезроқ тузалиб кетишини ва оиласига қайтишини тилаган. Айнан шу куни Ҳалима Ибрагимова ва Зиёда бир неча соатдан кейин ўзларининг постларини ўчириб ташлаган.
[media=https://www.instagram.com/tv/BzNN4Ehjoud/?utm_source=ig_embed]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юлдуз Усмонова Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлаган хонандаларни танқид қилди (видео)