09:06 / 28.06.2019
2 960

Ўзбекистонда олти йил ичида 4 мингга яқин кўп қаватли уйлар қурилади

Ўзбекистонда олти йил ичида 4 мингга яқин кўп қаватли уйлар қурилади
Фото: Sputnik
2020—2025 йилларда комплекс уй-жойларни қуриш бўйича дастур лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда 3993 та кўп қаватли уй-жойларни қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Қурилиш вазирининг ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов маълумотига таяниб Sputnik хабар қилади.

«Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд шаҳарларида 16 қаватли, кўп квартирали 468 та уй, Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида 12 қаватли 504 та уй-жой қурилиши ва туман марказларида 3021 та тўрт қаватли ва ундан юқори уйларни қуриш режалаштирилган», — деди вазир ўринбосари.

Шунингдек, Ҳошимовга кўра, бугунги кунда «Тошкент-Сити» намунасида «Олмазор-Сити», «Юнусобод-бизнес Сити», «Мирзо-Улуғбек-бизнес Сити»лар, вилоятларда ҳам шундай объектларни қуриш, яъни «Нукус-Сити», «Андижон-Сити», «Бухоро-Сити», «Қарши-Сити», «Наманган-Сити» ва «Самарқанд-Сити»ларни барпо этиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда олти йил ичида 4 мингга яқин кўп қаватли уйлар қурилади