13:18 / 28.06.2019
3 867

Тошкент давлат шарқшунослик институтига янги ректор тайинланди

Тошкент давлат шарқшунослик институтига янги ректор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори лавозимига Гулчеҳра Шовкатовна Рихсиева тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Гулчеҳра Рихсиева бу лавозимда кўп йиллардан буён ишлаб келаётган Абдураҳим Муталович Маннонов ўрнини эгаллади. У энди Ўзбекистон тарихидаги илк аёл ректорга айланди.

Гулчеҳра Рихсиева 1971 йилда туғилган, маълумоти олий, 1993 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Филология фанлари номзоди, доцент.

У 2019 йилнинг 28 февралида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида сенатор сифатида таништирилганди. У шу вақтгача Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент давлат шарқшунослик институтига янги ректор тайинланди