22:30 / 28.06.2019
6 126

Жиззахда аттракцион тутқичи синиб кетиши оқибатида бир қиз ҳалок бўлди (видео 18+)

Жиззахда аттракцион тутқичи синиб кетиши оқибатида бир қиз ҳалок бўлди (видео 18+)
28 июнь куни соат 12:05да Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи ҳудудидаги «Истиқлол» болалар боғида «Учар ликопча» аттракциони тутқичи синиб, ерга қулаган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида бир қиз фожиавий тарзда ҳаётдан кўз юмган.
[media=https://youtu.be/NbAy07mCtDk]
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот мультимедиа гуруҳига таяниб Kun.uz нашрининг хабар беришича, 1999 йилда туғилган М.Ҳ Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, «Сўлоқли» маҳалласида яшаган.

М.Ҳ.нинг ўлимига эса ерга йиқилиш ортидан олинган тан жароҳати сабаб бўлган. Мазкур ҳолат бўйича суриштирув Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аттракционга турли ёшда бўлган 8 киши чиққан. Оғир аҳволдаги қизни тез тиббий ёрдам машинасини кутмасдан касалхонага олиб кетишган. Афсуски, қиз касалхонга етмай йўлда жон берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда аттракцион тутқичи синиб кетиши оқибатида бир қиз ҳалок бўлди (видео 18+)