3 745
Ортиқхўжаев: «Биз 1 тонна пахта етиштириб минг долларга сотяпмиз. Америка эса 130 граммлик айфондан шунча пул топяпти»
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Бугун Тошкент шаҳар ҳокимиятида шаҳардаги янги уйлар қурилиши ва коммунал хизматлар сифатининг яхшиланиши юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда ҳокимият вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Учрашувда журналистлардан бири шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан Тошкентнинг яқин келажагини қандай кўра олиши хусусида савол берди.
«Биринчи қилишимиз керак бўлган ишимиз, шундай тартибга солайликки, биз қанча ишлашимиздан қатъи назар келган кейинги ҳоким уни давом эттириб кетсин, яъни миллатга, халққа зарари тегмасин. Аввалги ҳокимлар даврида бир ҳоким кетгач, иккинчиси келиб ишни яна бошқатдан бошларди.
Мен учун энг катта муаммолар, эътибор қаратиш лозим бўлган соҳа бу боғча, мактаб, университет. Биз Тошкентни ақлли қилишимиз керак, меҳнат эмас, ақл сотишимиз керак. Яъни Тошкент ақл сотувчи шаҳарга айланиши керак. Чунки бу пойтахт. Ақлли шаҳар дегани бу ҳамма жойга камера ўрнатиш дегани эмас.
Масалан 1 тонна пахтани етиштириш учун қанча меҳнат кетишини биласиз. Биз 1 тонна пахта етиштириб минг долларга сотяпмиз. Ёки бир ярим минг долларга. Америка эса 130 граммлик айфонни минг долларга сотяпти. Улар ақл сотяпти, биз меҳнат сотяпмиз. Мен Тошкентни ақлли, технология ривожланган шаҳарга айланишини истардим» деди шаҳар ҳокими. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади