Жорий йилда ўтказиладиган тест синовларида кузатувчи педагог ходимларга бир кунлик меҳнати учун 200 минг сўм миқдорда ҳақ тўланади. Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров Миллий матбуот марказида ўтказилган брифингда маълум қилди.
«Ўтган йили кузатувчиларнинг бир смена учун қўлига оладиган пули 49 мингдан ко′проқ эди. Яъни кузатувчи бир кун ишларди, бир кун дам оларди. Шундай қилиб кунига 100 минг сўмга яқинроқ пул олган. Жорий ўқув йилида эндиликда кузатувчилар бир кунлик иши учун қўлига 200 минг сўм олиши режалаштирилмоқда. Ҳозирги кунда бу масала молия вазирлиги билан ҳамкорликда кўриб чиқилмоқда. Гуруҳ назоратчиларига бир смена учун 100 минг сўмдан ко′проқ пул тўлаш билан боғлиқ ишлар олиб борилмоқда. Яқинда давлат комиссиясининг баёни тасдиқланганидан кейин бу масала яна ҳам аниқ бўлади», — дейди Диёрбек Қўчқоров.
Қайд этилишича, жорий йилдаги тест синовларига жами 6 минг 200 нафар гуруҳ назоратчиларини жалб қилиш режалаштирилган. 2019—2020-ўқув йили қабули учун ўтказиладиган кириш тест синовларига 8 минг 140 нафар гуруҳ назоратчилигига номзодлар рўйхати шакллантирилиб, STAФФ маълумотлар базасига киритилди. Мазкур номзодлар ўқув-семинарлари якуни бўйича ўтказиладиган тест синовлари ва суҳбат натижалари асосида сараланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди
Дзюдо. Астана "Barysy Grand Slam" турнирига қуръа ташланди
ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди
Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда?