date
views 2 738

Ғафур Ғулом парки ёнидан машина олиб қочишда гумондорлар қўлга олинди

Ғафур Ғулом парки ёнидан машина олиб қочишда гумондорлар қўлга олинди
Ички ишлар органларига 29 июнда, тунги соат 22.00 атрофида 35 ёшли Тохир Ю. исмли шахс мурожаат қилди. У 1987 йилда туғилган Иззат Т.га тегишли «Спарк» автомобили номаълум шахслар томонидан ўғрилаб кетилганини маълум қилган.

«Спарк» автомобили Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом номидаги дам олиш маскани ёнида, йўл бўйида қолдирилган. Жабрланувчининг маълум қилишича, машина қулфланмаган, калит эса ўт олдириш жойида қолдирилган эди.

Шикоят юзасидан тезкор суриштирув гуруҳи ишга тушди. Кузатув камераларидаги видеоёзувлар асосида уч нафар номаълум шахс машинага ўтиргани ва номаълум йўналишда кўздан ғойиб бўлгани аниқланди. Гумондор шахслар ва ўғирланган машина бўйича маълумотлар ИИВнинг барча органларига ва шу жумладан ЙПХ ҳамда ППХ ходимларига тарқатилди.

30 июнда, таҳминан тонгги 05.00да, орадан 7 соат ўтгандан сўнг ППХ ва Миллий гвардия хизматчилари Мирзо-Улуғбек туманида олиб борилаётган кузатув чоғида икки йигит ва бир қизни учратишади. Уларнинг ташқи қиёфаси машина ўғирлашда гумондорларга жуда ўхшар эди. Аммо улар машинасиз эди. Шундай бўлса-да гумондорлар дарҳол қўшимча текширув учун Мирзо Улуғбек тумани ИИБга олиб келинади.

Гумондорлардан бири — 21 ёшли Қаҳрамонхўжа М. томонидан тан олинишича, улар «Спарк» автомобили қулфланмаганидан фойдаланиб, олиб қочишган. Сўнгра ушбу автомобилда Шайхонтохур туманида ЙТҲ содир этишган ва ташлаб кетишган.

Ушбу ҳолат юзасида Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 1 бўлими 267 моддаси бўйича («Транспорт воситасини олиб қочиш») жиноят иши қўзғатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ғафур Ғулом парки ёнидан машина олиб қочишда гумондорлар қўлга олинди