date

Бухорода Миллий гвардия зобити 8 ёшли чўкаётган болани қутқариб қолди

Бухорода Миллий гвардия зобити 8 ёшли чўкаётган болани қутқариб қолди
Бухорода Миллий гвардия зобити 8 ёшли боланинг ҳаётини қутқариб қолди. 2011 йил Андижонда туғилган Р.М. Бухоро вилояти Когон туманидаги Баҳовуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси ҳудудида жойлашган «Биби Орифа» масжиди ҳовлисида ўйнаб юриб, у ердаги ҳовузга тушиб кетади.

Боланинг жон ҳолатда сувдан чиқишга интилишига қарамай чўкиб бораётганини кўрган Миллий гвардиянинг Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси 5-алоҳида отряди 1-гуруҳ сафдор ходими Дадахон Хўжаев ўзини сувга ташлаб, 8 ёшли болани қутқариб қолди. Бу ҳолат назорат камерасида кўринган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода Миллий гвардия зобити 8 ёшли чўкаётган болани қутқариб қолди