18:56 / 03.07.2019
5 541

Бош прокуратурада янги тайинловлар амалга оширилди (фото)

Бош прокуратурада янги тайинловлар амалга оширилди (фото)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Нодирбек Бойтемиров

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Нодирбек Нуъманович Бойтемиров Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У бу лавозимда Нажимаддин Баймурзаевич Жоламанов ўрнини эгаллади.

Нодирбек Бойтемиров 1973 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1995 йилда Фарғона шаҳар прокуратурасининг иш ўрганувчиси сифатида бошлаб, прокуратура органларида турли лавозимларда, жумладан Бош прокуратура ички хавфсизликни таъминлаш инспекцияси бошлиғи, Хоразм вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

Тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони бўлим мудири лавозимида ишлаган.

Содиқжон Назаров

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Содиқжон Раҳимович Назаров Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У бу лавозимда Жаҳонгир Сирожиддинович Мирсафаев ўрнида иш бошлади.

Содиқжон Назаров 1961 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1985 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1992 йилда Сирдарё тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи сифатида бошлаб, Шароф Рашидов, Ховос, Сардоба, Сайхунобод туманлари прокурори, Бош прокуратура ва Сирдарё вилоят прокуратурасининг турли лавозимларида фаолият олиб борган.

Тайинлангунга қадар Сирдарё вилояти прокуратураси фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими прокурори лавозимида ишлаган.

Шавкатжон Рахимов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Шавкатжон Жўраевич Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу вақтгача бу лавозимда Рустам Омонович Ҳайитов ишлаб келаётганди.

Шавкатжон Раҳимов 1968 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1996 йилда Норин тумани прокуратураси терговчиси лавозимида иш ўрганувчи сифатида бошлаб, прокуратура органларида турли лавозимларда, жумладан Тўрақўрғон тумани прокурори, Наманган вилояти прокуратурасида бўлим бошлиғи, Бош прокуратурада бошқарма катта прокурори сифатида фаолият олиб борган.

Тайинлангунга қадар Бош прокуратура Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Содиқжон Бердиалиев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Содикжон Алижонович Бердиалиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У янги лавозимида Баҳром Байитович Тоштемиров ўрнида иш бошлади.

Содиқжон Бердиалиев 1976 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2012 йили Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2000 йилда Андижон шаҳар прокуратураси иш ўрганувчиси сифатида бошлаб, прокуратура органларида турли лавозимларда, жумладан Андижон шаҳар прокурори, Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари, Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

Тайинлангунга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

«Шу ўринда, оммавий ахборот воситаларидан прокуратура органлари тизимидаги кадрлар алмашинуви юзасидан фақат Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш ва ҳавола келтиришни сўраб қоламиз», дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратурада янги тайинловлар амалга оширилди (фото)