Кеча Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг бешинчи юқори технологик Boeing 787-8 Dreamliner самолёти ишлаб чиқарувчи заводидан Тошкентга келтирилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
U78705 регистрация рақами берилган ушбу янги самолёт олдинги тўртта авиалайнерлар каби, МАК авиапаркини рақобатбардошлик ва хавфсизликни таъминлаш учун замонавий самолётлар билан жиҳозлаш ва кенгайтириш инвестицион лойиҳаси доирасида сотиб олинган.
Бешинчи Boeing 787-8 Dreamlinerда ҳам ёнилғи сарфлаш самарадорлигини ошириш, ҳам шовқин даражасини пасайтириш ва атмосферага карбонат ангидрид газининг ажраб чиқишини камайтириш имконини берувчи GE Aviation компаниясининг GEnx-1B турбопарракли реактив двигателлари ўрнатилган. Мазкур янги лайнер парвоз пайтида кенг миқёсдаги интернетга уланиш учун сунъий йўлдош станциясига эга бўлган авиакомпаниянинг тўртинчи самолётидир.
Авиалайнер 246 (бизнес классда – 24 ва эконом классда – 222) нафар йўловчини ташишга мўлжалланган. Унда йўловчилар учун максимал қулайликлар яратилган.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Mиллий авиакомпанияси Марказий Осиёда Boeing 787-8 Dreamliner авиалайнерига биринчи бўлиб буюртма берган авиаташувчидир. МАК “орзу лайнер”ларининг тижорий эксплуатациясини 2016 йил сентябрда бошлаган. Бугунги кунда мазкур ҳаво кемаларида Европа, Осиё, Америка мамлакатларига ҳамда Аляскадан Янги Зеландиягача бўлган масофаларда парвозлар амалга оширилмоқда.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг ривожланиш режаларига мувофиқ, миллий авиаташувчи 2020 йилда олтита ушбу турдаги самолётга эга бўлади ва МДҲ мамлакатларида бундай самолётларнинг етакчи фойдаланувчисига айланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди