10:41 / 04.07.2019
3 519

Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган колонияда ўрганиш ўтказмоқда

Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган колонияда ўрганиш ўтказмоқда
Адлия вазирлиги Тошкент вилояти Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясида ўрганиш ўтказмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

“Сўнгги пайтларда турли Интернет ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлар орқали бугунги кунда суднинг ҳукмига асосан тегишли жазони ўтаётган маҳкума Г.И.Каримованинг жазони ўташ муассасасидаги шарт-шароитлар хусусида билдирилаётган турли хабарлар юзасидан Адлия вазирлиги томонидан маҳкума сақланаётган Тошкент вилояти Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясида ўрганиш ўтказилмоқда”, - дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, Адлия вазирлиги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини мазкур масала юзасидан турли хил асоссиз хабарлар тарқатмасликка чақирган.

“Адлия вазирлиги ўрганишлар натижаси юзасидан қўшимча ахборот тақдим қилади”, - дейилади маълумотда.

Бундан олдин, Имон Каримова Швейцарияга Гулнора Каримова пулларини Ўзбекистонга қайтаришга нима тўсқинлик қилаётганини айтганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган колонияда ўрганиш ўтказмоқда