23:57 / 04.07.2019
4 469

Instagram’да уятсиз тасвирларни жойлаштирган самарқандлик шахсга жазо тайинланди

Instagram’да уятсиз тасвирларни жойлаштирган самарқандлик шахсга жазо тайинланди
Жамоат жойларида уятсиз хатти-ҳаракатлар содир этиб, уни видеога олиб Instagram ижтимоий тармоғига тарқатиб юборган фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Zarnews хабар беради.

Zarnews’нинг ёзишича, ҳуқуқбузар ўзига тегишли видео камераси орқали 2019 йил апрель ойида жамоат жойи бўлган, Самарқанд шаҳар «Мирзо Улуғбек—Мустақиллик» кўчаларида пластик ичимлик идишига сув солиб, пешоб қилиб одамлар эътиборини тортади. У жамоат тартибини бузиб, кўпчилик фуқаролар олдида уятсиз қилиқларни кўрсатади. Юриш-туриш қоидаларини менсимасдан ёзиб олинган видео тасвирларни Instagram ижтимоий интернет тармоғига тарқатиб юборган.

Бундан ташқари, у ўзининг нотўғри ҳаракатларини давом эттириб, 2019 йил 26 май куни Самарқанд шаҳар «Шохрух» кўчасида хизмат олиб бораётган ИИБ ЙХҲБ ходими сигарет чекиб турган ҳолатини видео тасвирга тушириб, ушбу жойда хизмат олиб бораётган Самарқанд вилоят ИИБ ППХБ ходимларини олдига бориб, кўчада ЙПХ ходими сигарет чекиб турганлигини айтиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиришни талаб қилади.

Агар шу иш қилинмаса олинган видео тасвирни Instagram тармоғига жойлаштириб юбориши ҳақида ҳам айтади. Шунингдек, ҳуқуқбузар ички ишлар ходимларига қўпол муносабатда бўлиб, уларнинг қонуний талабига бўйсунмайди. Ушбу ҳаракатларнинг барчасини видео тасвирга олиб, уни интернет тармоғига жойлаштириб, тарқатиб юборган.

ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими томонидан Instagram ижтимоий тармоғи ўрганилганда, ушбу шахс профилида бошқа одам фотосурати қўйилиб, унда Самарқанд шаҳар ҳудудида, жамоат жойларида уятсиз хатти-ҳаракатлар қилингани ва уни тасвирга олиб интернет тармоғига жойлаштирилгани аниқланган.

Суд ҳуқуқбузарни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик), 194-моддаси 1-қисми (ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддасида (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топиб, 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Instagram’да уятсиз тасвирларни жойлаштирган самарқандлик шахсга жазо тайинланди