date
views 3 915

Қорақалпоғистондаги Судочье кўли ёнмоқда (видео)

Қорақалпоғистондаги Судочье кўли ёнмоқда (видео)
Фото: Лилия Николенко
Қорақалпоғистондаги Судочье кўли ёнмоқда, деб хабар беради журналист Лилия Николенко.

«Фламинголари билан машҳур бўлган кўл. Юзлаб ёввойи қушлар уя қурган жой. У ерда қамишлар орасида оналари билан сузиб юрган оққуш болаларини ўз кўзим билан кўрдим. У ерда кеча момақалдироқ, яшин бўлган эди. Эҳтимол, яшин уришидан қуриган қамишлар ёниб кетгандир», — деб тахмин қилади журналист.

Кўл бўйлаб бир нечта ёнғин ўчоқлари бор. Энг яқин аҳоли пунктигача бўлган масофа чўл ҳудуди орқали 50 километрча чиқади.

Опубликовано Лилией Николенко Пятница, 5 июля 2019 г.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистондаги Судочье кўли ёнмоқда (видео)