Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 5 июль куни биринчи ярим йилликда давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва янги вазифаларни белгилаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.
Kun.uz хабарига кўра, йиғилиш якунида президент Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновни танқид қилди.
Президент интернетда вилоят ҳокими билан боғлиқ хабарларни кузатганини, Андижон вилоятида ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлардан кўнгли тўлмаётганини айтиб ўтган.
«Сени ҳурмат қиламан. Лекин интернетдаги гаплар дилимни оғритди. Оғир-босиқ бўл. Садоқат бошқа, амал бошқа», деган президент.
Ўз навбатида ҳоким йўл қўйган хатоларини тушуниб етганини айтиб, бу ҳолат учун узр сўраган ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти ҳокими аввалига президентнинг Андижон вилоятига ташрифи вақтида кўзбўямачилик қилингани ҳақида хабарлар шов-шув бўлганди. Кейинроқ унинг вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда бир қатор вазир ва бошқа мансабдорларни ҳақорат қилгани ёзилган аудио тарқалди ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради