18:50 / 06.07.2019
5 755

Тошкентда телефонидан ножўя видео топилган ўгай синглисини бўғиб ўлдирган йигитга ҳукм ўқилди (видео)

Тошкентда телефонидан ножўя видео топилган ўгай синглисини бўғиб ўлдирган йигитга ҳукм ўқилди (видео)
Фото: «Repost»
Тошкент шаҳар судида жорий йил февралида Юнусобод туманида ўз уйи остонасида бўғиб ўлдирилган 16 яшар қизнинг қотилига ҳукм ўқилди.

Суд Тошкентдаги 246-мактабнинг 9-синф ўқувчиси ўлдирилишида унинг ўгай акасини айбдор деб топди. У ўз қилмишини синглисининг ножўя ҳатти-ҳаракатлари билан изоҳлаган.

Унинг телефонидан ахлоқсиз кўринишлар тасвирланган видеони топиб олгач, бунга изоҳ сўраганида куракда турмайдиган ҳақоратларни эшитган. Шундан сўнг қизни соч қуритадиган фен сими билан бўғиб ўлдирган.

Суд айбланувчига енгиллик бериш ҳақидаги илтимосномалар ва тавсифномаларни кўриб чиқди. Унга 10 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда телефонидан ножўя видео топилган ўгай синглисини бўғиб ўлдирган йигитга ҳукм ўқилди (видео)