13:24 / 07.07.2019
4 586

Uzauto Motors компаниясида қанча одам ишлайди?

Uzauto Motors компаниясида қанча одам ишлайди?
Uzauto Motors компанияси ташкил этилган 1996 йилда 2500 киши ишлаган бўлса, бугунги кунда бу рақам 10 600 кишини ташкил этмоқда. Компания билан ҳамкорлик қилувчи, бутловчи ва эҳтиёт етказиб берувчи корхоналарни кўшиб ҳисоблаганда бу рақам 60 мингдан ошади. Компания бош директори в.б. Рустам Ражабов Асака автомобиль заводига уюштирилган пресс-тур доирасида шундай маълумотлар билан ўртоқлашди.

«1996 йили Асака автомобиль заводи ишга туширилган 2 минг 500 киши ишлаган. Бугунги кунда 10 мингдан ортиқ инсон хизмат қилмоқда. Бизга боғланган ишчилар сони эса, 60 мингга етди.

Завод пайдо бўлганда 4та корхона бутловчи қисмлар етказиб берувчи бўлган бўлса, ҳозирда 175та корхона бизнинг компаниямиз эҳтиёжлари учун ишламоқда. Яна кичикларини ҳам ҳисобга олганда тахминан 200та корхона Uzauto Motors компаниясига маҳсулот етказиб беради.

Бу нимадан далолат. Ҳукуматнинг ёрдами ва бизга берилган ва мавжуд бўлиб турган имтиёзлар туфайли улкан ишлар бажарилди, бизда ноёб технологиялар пайдо бўлди. Тошкентда мотор заводи қурилди. Россия ҳозиргача бирорта замонавий двигатель заводини қура олгани йўқ. Тўғри уларда, ГАЗ, АвтоВАЗ мотор заводлари бор, бироқ улардаги технологиялар ўтган асрники», - деди Uzauto Motors компанияси бош директори в.б. Рустам Ражабов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Uzauto Motors компаниясида қанча одам ишлайди?