Фото: «Google.com»
Умумий ўрта таълим ва ўқитувчиларга оид янгиликлар бериб бориладиган каналда Сингапур тажрибаси ва Сингапур давлатининг собиқ бош вазири Ли Куаннинг сўзлари эсланди.
«Кўпчилик мендан Сингапурнинг ривожлангани ҳақида сӯраб, шундай савол беришади: «Қандай қилиб улкан давлатдан ажралиб чиқиб, миттигина ҳудуд билан ривожланган давлатга айландинглар? Бу «мўъжиза»ни қандай амалга оширдингиз?»
Уларга жавобан шундай дедим: «Мен Сингапурда мўъжиза яратмадим. Мен фақат Ватаним олдидаги бурчимни бажардим, холос. Давлат бюджетини таълимга йўналтирдим. Муаллимни энг қуйи табақадан Сингапурдаги энг юқори мартабага кўтардим. Давлатдаги «мўъжиза»ларни амалга оширган инсонлар — муаллимлардир. Улар илм, ахлоқ, меҳнат ва ҳақиқатни севадиган, камтар авлодни етиштириб чиқардилар. Бунинг учун улардан миннатдормиз!» — деган эди Ли Куан.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳамон ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этилиши ҳолатлари учраб турибди. Хусусан, Халқ таълими вазирлиги Наманган вилояти, Косонсой туманида жойлашган 54 та мактаб ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди