date

«Қўйлиқ» кўпригидан ўзини ташламоқчи бўлган 27 ёшли аёл қутқариб қолинди

«Қўйлиқ» кўпригидан ўзини ташламоқчи бўлган 27 ёшли аёл қутқариб қолинди
2019 йил 9 июль куни соат 21:40 атрофида «Қўйлиқ» деҳқон бозори ёнидаги кўприк устидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди.

Воқеани кўриб бефарқ бўлмаган аҳолининг саъй-ҳаракатлари натижасида ИИБ ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ўз вақтида етиб келган. Қалтис вазиятда Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг тезкор ва ишончли ҳаракати аёл ҳаётини сақлаб қолди.

Шундан сўнг фуқаро ҳудуд ИИБ бўлинмасига олиб борилган ва у билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Суҳбат натижасида фуқаро 1992 йил 15 июнда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида туғилган А.Б. эканлиги, турмуш ўртоғи Б.Э. билан оилавий жанжаллар сабабли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганлиги маълум бўлди. Ҳозирда фуқаро А.Б. га тиббий ва руҳий ёрдам бериш мақсадида мутахассислар жалб қилинган, дейилади Миллий гвардия матбуот хизмати хабарида.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » «Қўйлиқ» кўпригидан ўзини ташламоқчи бўлган 27 ёшли аёл қутқариб қолинди