3 538
Имон Каримованинг «Instagram»даги саҳифасига бошқа шахслар томонидан материаллар жойланиши маълум қилинди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси Гулнора Каримова бўйича баёнот берди.
Унга кўра, 21-сонли Жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган Гулнора Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 76-моддасида кўзда тутилган ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш мақсадида қизи Имон Каримова билан 2019 йилнинг 7 июль кунидан 10 июль кунига қадар узоқ муддатли учрашув берилган.
Учрашувдан сўнгги фикр ва таассуротларини ўрганиш мақсадида Имон Каримова билан суҳбат ўтказилганда, у онаси Гулнора Каримованинг айни пайтда соғлигидан шикояти йўқлигини, зарур ҳолларда муассаса тиббиёт бўлими ходимлари томонидан ўз вақтида алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, онасига нисбатан Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмаётганлигини билдирди.
«Г.Каримованинг жазони ижро этиш колониясидаги ҳолати юзасидан интернетларда нашр этилган материаллар ҳақида Имон Каримовадан сўралганда, ҳақиқатдан ҳам «Instagram»даги «iman.k17» саҳифаси унга тегишли эканлигини, аммо онаси Г.Каримова билан боғлиқ материаллар ушбу саҳифага бошқа шахслар томонидан тайёрланишини маълум қилди» дейилади хабар якунида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди