15:23 / 11.07.2019
3 702

Миллий гвардия энди лицензия бериш ҳуқуқига ҳам эга бўлди

Миллий гвардия энди лицензия бериш ҳуқуқига ҳам эга бўлди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Киритилган ўзгартиришлар қўриқлаш хизмати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия органларига ўтганлиги боис баъзи объектларни қўриқлашга Миллий гвардия органлари масъул эканлигини назарда тутади.

Хусусан, алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганларни мажбурий даволашга ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларини, дипломатик ваколатхоналарни қўриқлаш шулар жумласидандир.

Шунингдек, ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек тиғли қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти эндиликда Миллий гвардия органлари томонидан лицензияланади.

Илгари Ички ишлар вазирлиги томонидан лицензияланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий гвардия энди лицензия бериш ҳуқуқига ҳам эга бўлди