09:00 / 13.07.2019
4 493

Абитуриентлар энг кўп ҳужжат топширган олий таълим муассасалари маълум қилинди

Абитуриентлар энг кўп ҳужжат топширган олий таълим муассасалари маълум қилинди
Республика олий таълим муассасаларига ўқиш истагини билдирган абитуриентлар сони 800 минг нафардан ошди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хабар бермоқда.

Бугунги кунда қуйидаги олий таълим муассасалари, таълим йўналишлари ва ҳудудларга абитуриентлар томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда.

Абитуриентларнинг энг кўп рўйхати қайд этилган (танлов) олий таълим муассасалари 3 талиги:
1) Андижон тиббиёт институти бир ўринга 18.69 нафар абитуриент;
2) Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали бир ўринга 18.57 нафар абитуриент;
3) Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали бир ўринга 15.11 нафар абитуриент.

Абитуриентларнинг энг кўп рўйхати қайд этилган таълим йўналишлари 3 талиги:
1) “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” – 62 023 нафар абитуриент;
2) “Мактабгача таълим” – 60 368 нафар абитуриент;
3) “Жисмоний маданият” – 33 942 нафар абитуриент;

Абитуриентларнинг энг кўп рўйхати қайд этилган ҳудудлар 3 талиги:
1) Қашқадарё вилояти – 91 476 нафар абитуриент;
2) Самарқанд вилояти – 88 496 нафар абитуриент;
3) Фарғона вилояти – 75 956 нафар абитуриент.

Жорий ўқув йилида тест синовларини ўтказиш учун Тошкент шаҳри ва мамлакат ҳудудлари марказларида 69 та юқори сиғимли бинолар танлаб олинди.

Танлаб олинган 69 та биноларда бугунги кунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давлат тест маркази мутахассислари томонидан тест синовларини шаффоф ва холис, кенг жамоатчилик ва ота-оналарга онлайн кузатиш имконини берадиган шароитларни яратган ҳолда ўтказилиши учун ташкилий ишлар олиб борилмоқда, дейилади бош вазир ўринбосари хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абитуриентлар энг кўп ҳужжат топширган олий таълим муассасалари маълум қилинди