09:28 / 13.07.2019
3 940

Азиза Умарова: "Менга нисбатан қораловчи кампания бошланди"

Азиза Умарова: "Менга нисбатан қораловчи кампания бошланди"
Фото: Spot
«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг монополияси ҳақида ёзган Smartgov Consulting бюроси ижрочи директори, жамоат арбоби Азиза Умарова ижтимоий тармоқларда ўзига нисбатан қораловчи кампания бошланганини маълум қилди деб ёзади Дарё нашри.

Қандайдир манфаатдор томон менга қарши қораловчи кампанияни бошлабди. Ботлар кучидан фойдаланган ҳолда мен ва оиламга тегишли ёлғон маълумотлар тарқатиляпти. Хусусан, бўҳтон материлларни тарқатаётган бир нечта Telegram-каналларга пул тўланган. Шунингдек, айрим блогерларга пул эвазига мен ҳақимда салбий маълумот жойлаштириш таклифи билдирилмоқда. Одамлар бу каби «буюртма»лар натижасида обрўси тушишини билиб, буни рад этмоқда.

Постлар остидаги изоҳларда ўнга яқин тролл айланиб юрибди. Хусусан, мени қораловчи ва ҳаракатларимни шубҳа остига қўювчи фикрлар фаол равишда ёзиб қолдирилмоқда:

- Худдики мен «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси директорининг ўринбосари бўлишни истаганман ва энди аламимни оляпман;
- «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компаниясига молиявий қизиқишим бордек;
- Сенатдаги гўё алоқаларим ҳақида;
- Табиатан айёрлигим борасида;
- «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳақида ёзишга мажбур этаётган қандайдир хорижликлар ҳақида.

Юқоридаги бандларнинг бирортаси ҳақиқатга яқин эмас. Барча хулосаларим эксперт сифатидаги узоқ муддатли ўрганишларим ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ислоҳотлари ҳамда Транспорт вазирлигини тузиш доирасида фаолиятим асосида чиқарилган.

Азиза Умарова, жамоат арбоби

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Азиза Умарова: "Менга нисбатан қораловчи кампания бошланди"