5 799
Жиззахда хотини йўқолиб қолганини айтиб ариза қилган эркак уни ўлдириб, кўмиб ташлагани аниқланди
Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласида истиқомат қилувчи,1966 йилда туғилган фуқаро жорий йил 20 май куни ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилганди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳининг билдиришича, Т.Ш ўз аризасида шу йил 1 май куни Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставелли кўчасидаги уйлардан бирида доимий рўйхатда турган, 1965 йил туғилган турмуш ўртоғи С.М уйидан пойтахтга бораман деб чиқиб кетиб, қайтиб келмаганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармасининг олиб борган тезкор қидирув- суриштирув ишлари давомида жиноят аломатлари топилди. Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган Т.Б. ўз кўрсатмасида акаси Т.Ш. турмуш ўртоғи С.М.ни ўлдирганлиги, аёлнинг жасади Амир Темур маҳалласи ҳудудидаги ер майдонига кўмилганлигини маълум қилди.
Айтилган жой холислар иштирокида кўздан кечирилганда аёл жинсига мансуб жасад топилди. Текширувларга кўра, марҳуманинг ўлимига «Тўмтоқ жисм билан етказилган бош мия ёпиқ жароҳати» сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича жиноий иш очилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?