22:45 / 13.07.2019
3 896

ТИВ Қозоғистон чегарасида ўзбекистонликлар иштирокида юз берган можарога изоҳ берди

ТИВ Қозоғистон чегарасида ўзбекистонликлар иштирокида юз берган можарога изоҳ берди
Россия-Қозоғистон чегарасида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида можаро келиб чиққан. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Воқеа жорий йилнинг 11 июль куни рўй берган. Ижтимоий тармоқларда ушбу можаро акс этган видеолар ҳам тарқалган. Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига таяниб бўлиб ўтган воқеада ўзбекистонликларнинг иштироки бўлганини тасдиқлаган.

Ғарбий-Қозоғистон вилояти Ички ишлар департаменти маълумотига кўра, мазкур маҳаллий низо оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ҳамда Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ҳеч қандай ариза келиб тушмаган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-42-52) Актау шаҳридаги Бош консулхонага (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.: +7-729-277-71-17) Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ТИВ Қозоғистон чегарасида ўзбекистонликлар иштирокида юз берган можарога изоҳ берди