date
views 4 894

Ёш оилаларга қандай мақсадларда имтиёзли микрокредитлар берилади?

Ёш оилаларга қандай мақсадларда имтиёзли микрокредитлар берилади?
Ёш оилаларга бир қатор мақсадларда микрокредитлар берилади, деб ёзади Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали.

Улар қуйидагилар:

—оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун;

—микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер хўжаликлари, шунингдек юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун;

—якка тартибдаги тадбиркорлик, микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларини кенгайтириш ва ривожлантириш учун.

Кредитлар қуйидаги имтиёзли шартлар асосида берилади:

—оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун микрокредитлар бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда ўрнатилади;

—ипотека кредитлари уч йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади;

—молиявий истеъмол кредитлари олти ойлик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёш оилаларга қандай мақсадларда имтиёзли микрокредитлар берилади?