21:43 / 15.07.2019
4 232

Мирзо Улуғбек тумани прокурори ишдан олинди

Мирзо Улуғбек тумани прокурори ишдан олинди
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани прокурори Тимур Нормуҳаммедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу маълумот Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тасдиқланди.

Маълум қилинишича, Равшан Тўлқинович Ҳакимов Мирзо Улуғбек туманининг янги прокурори этиб тайинланган. У бунгача Тошкент шаҳар прокуратураси катта прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.

Тимур Нормуҳаммедов 2015 йилдан буён Мирзо Улуғбек тумани прокурори лавозимида эди. Айни вақтда унинг ишдан кетиш сабаби маълум эмас.

Бундан аввалроқ Тошкент шаҳри прокурори Шерзод Облоқулов лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзо Улуғбек тумани прокурори ишдан олинди