14:50 / 18.07.2019
4 839

"Опа"сини соғинган артистлар норасмий тақиққа тушди

"Опа"сини соғинган артистлар норасмий тақиққа тушди
Бир нечта артист Гулнора Каримовага муҳаббат изҳор этгани сабабли норасмий тақиққа тушди. Бу ҳақида Озодлик маҳаллий шоу бизнес вакиллари орасидаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Хусусан, Zo’rTV хусусий телеканали 12 июлдан бошлаб хонанда Жаҳонгир Позилжоновни “Xontaxta” ва “Bojalar community” кўрсатувлари, қизиқчи Ҳалима Иброҳимовани эса “Sitro shou” кўрсатуви бошловчилигидан четлатди.

Zo’rTV кўрсатувларидан хонандалар Райҳон Ғаниева ва Зиёда Қобилованинг қўшиқлари ҳам олиб ташланган.​

Озодлик манбаларининг айтишича, телебошловчиларни теледастурлардан четлатишга, хонандаларнинг қўшиқларини эфирдан олиб ташлашга телеканал раҳбарияти “оғзаки буйруқ” берган. Ўз навбатида, раҳбариятнинг бундай қарорга келишига “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан "опа"сини соғинган артистларга қўйилган “норасмий тақиқ” сабаб бўлган. Бу чоралар вақтинчалик бўлиши мумкин.

24-25 июн кунлари ижтимоий тармоқларда ўзбек шоу бизнесининг айрим таниқли намояндалари биринчи президентнинг қамоқдаги қизи Гулнора Каримованинг яқин кунларда озодликка чиқишини сўраб дуо қилиш ва мадҳ этишга киришган эди.

"Сизни соғиндик. Тезроқ эсон-омон оилангиз бағрига қайтишингизни тилаб қоламиз¸ сиҳат-саломатлик тилаймиз"¸ – деб ëзган эди “Божалар” гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов Гулнора Каримова билан бирга тушган суратини қўйиб.

Жамоатчилик артистларнинг бу кампанияси одамларни Гулнора Каримованинг озодликка чиқишига тайëрлаш ва бу эҳтимолга ижобий муносабатни шакллантириш учун уюштирилган деб қабул қилган.

Манба: Minbar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Опа"сини соғинган артистлар норасмий тақиққа тушди