20:38 / 18.07.2019
3 367

Ўзбекистонда ГМО мева-сабзавотлар борми?

Ўзбекистонда ГМО мева-сабзавотлар борми?
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан мулоқот бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида қиймати 700 млн доллардан кўп бўлган жами 780 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилингани маълум қилинди.

“Бугунги кунда дунё бозорида асосий талаб гилос, ўрик, олхўри каби боғдорчилик маҳсулотларимизга бўлмоқда, — деди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги раҳбари Насриддин Нажимов. — Ўзбекистонда жами 269,5 минг гектар боғлар бўлиб, шундан 118 минг гектарини (44%) олма боғлари ташкил этади. 2019 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 17 минг тонна гилос, 8,3 минг тонна шафтоли, 50 минг тонна ўрик, 15 минг тонна олхўри экспорт қилинди”.

Журналистлар мулоқот давомида мамлакатимиз ҳудудида ирсий муҳандислик йўли билан етиштирилаётган (ГМО) маҳсулотлар бор-йўқлиги ҳақида савол берди.

“Ўзбекистонда ирсий ўзгартирилган мевалар йўқ, сабзавотлар бўлиши мумкин”, — деди Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти раҳбари Йўлдош Саидназаров.

Насриддин Нажимовнинг қўшимча қилишича, таркибида ГМО — генетик модификация қилинган организмлар бўлган маҳсулотлар ва уларнинг уруғи, кўчати ҳам амалдаги қонунга мувофиқ Ўзбекистон ҳудудига киритилиши таъқиқланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ГМО мева-сабзавотлар борми?