17:17 / 19.07.2019
3 217

Ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади

Ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун 3 180 та уй-жойлар қурилмоқда.

Белгилаб қўйилишича, 2019 йилда 2 116 та уй-жойлар учун:

ёш оилаларга бошланғич бадалининг 65 фоизгача бўлган қисмини 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги ставкада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобидан ссуда тариқасида ажратилади;

ипотека кредити бўйича биринчи беш йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган фоизлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 25 фоизи миқдорида тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ёш оилалар учун қурилиши тугалланган 1 064 та уй-жойлар қийматининг дастлабки бадал маблағлари учун талаб этилаётган 60 млрд.сўм маблағни 2019 йил 2-чорак якуни бўйича божхона тўловларининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосланган ҳисоб-китобига мувофиқ 2 116 та уй-жойлар учун ёш оилаларга бошланғич бадалининг 65 фоизгача бўлган қисмини 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоиз миқдоридаги ставкада ссуда тариқасида ажратиш учун талаб этиладиган маблағни 2019 йилнинг 3-чорак якуни бўйича республика бюджетининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқига ажратишни таъминлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади