Инспекция томонидан Тошкент вилоятида ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экилиши таъминланмоқда

  • 23 июль 2019, 13:03
  • 500
  • Жамият
  • Инспекция томонидан Тошкент вилоятида ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экилиши таъминланмоқда
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “2019 йилда ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш ва талаб этиладиган моддий техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чоралари тўғрисида”ги 01-03/1-1649-сонли баёни ҳамда Инспекциянинг 2019 йил 02 июлдаги 13-сонли буйруғи қабул қилинган бўлиб, инпекция ходимлари томонидан 2019 йил ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш учун ерларни тайёрлаш, экиш, талаб этиладиган моддий техника ресурсларини етказиб бериш, агротехник тадбирларни ўтказиш, уруғликлар заҳирасини яратиш ва уларни сертификатлаш ҳамда экинларни экиш учун ажратиладиган сувдан фойдаланиш бўйича назорат ўрнатилган.

    Жорий йилда Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳар аҳолисини юқори сифатли, сара қишлоқ хўжалик маҳсулотларини билан таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятда ғалладан бўшаган 113.283 гектар майдонларга такрорий экин экилиши белгиланган. Такрорий экин экиш белгиланган майдонларнинг 87.364 гектарига қишлоқ хўжалик экинлари уруғлари ҳамда қўчатлари қадалган бўлиб шундан, 16.779 гектарига сабзавот (помидор, бодринг, сабзи, карам, шолғом, турп, ошлавлаги, бақлажон, кўкатлар), 7.726 гектарига картошка, 500 гектарига полиз, 44.861 гектарига дуккакли, 17.013 гектарига озуқа экинлар, 485 гектарига кунжут ва тариқ экинлари экилган.

    Ушбу майдонларда экилган қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш мақсадида фермер хўжаликлари томонидан кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирларнинг бажарилишида “Агроинспекция”нинг вилоят ҳамда туман бўлимлари ходимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.

    » » Инспекция томонидан Тошкент вилоятида ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экилиши таъминланмоқда