Тезкор тадбир давомида 72 туп “каннабис” йўқ қилинди

  • 24 июль 2019, 12:20
  • 835
  • Жамият
  • Тезкор тадбир давомида 72 туп “каннабис” йўқ қилинди
    Гиёҳвандлик ҳозирги кунда инсон ҳаётига хавф солиши билан бир қаторда энг жиддий ва глобал муаммога айланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Унинг оқибатида қанчадан-қанча инсонлар саломатлигини йўқотиб, кўплаб оилаларнинг тинчи бузилмоқда.

    Шу боис гиёҳвандликка қарши курашиш ва бу иллатнинг зарарли оқибатларини бартараф этиш мақсадида барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сингари божхона тизимида ҳам тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
    Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир фикримизга амалий мисол бўлади.

    Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудида “Квинси” лақабли хизмат ити ёрдамида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро А.И.га тегишли бўлган дала майдонлари ўзи ва холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
    Натижада, мазкур дала майдонларидан жами 72 туп “Наша” (Каннабис) гиёҳванд ўсимлиги ўсиб турганлиги аниқланиб, ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

    Шу ўринда Тошкент вилояти божхона бошқармаси фуқаролардан шунга ўхшаш ҳолатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (371) 235-07-61 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтади. Маълумот берган шахсларнинг маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Тезкор тадбир давомида 72 туп “каннабис” йўқ қилинди