16:30 / 24.07.2019
5 015

Оқил Салимов: "Шавкат Мирзиёев олий таълимда айтган ислоҳотларни ўз вақтида амалга оширишнинг имкони ҳам, иложи ҳам йўқ эди"

Оқил Салимов: "Шавкат Мирзиёев олий таълимда айтган ислоҳотларни ўз вақтида амалга оширишнинг имкони ҳам, иложи ҳам йўқ эди"
Фото: ЎзА
1987 йилда Оқил Салимов Ирригация институти ректори этиб тайинланган, ўшанда Шавкат Мирзиёев институтнинг партия қўмитаси ўринбосари лавозимида ишларди. Унинг бу даврдаги фаолияти ҳақида академик Оқил Салимов шундай хотирлайди.

Бир куни у шундай таклиф билан кирди: «Институт потенциалини кўтариш, илмий салоҳиятини кескин ривожлантириш керак». Бунинг учун нималар қилиш кераклигини бирма-бир санаб кетди.

Ўша пайтлари бу айтилган ислоҳотларни амалга оширишнинг мутлоқ имкони ҳам, иложи ҳам йўқ эди. Аммо Шавкат Мирзиёев айтганларининг барчасини амалга ошириб исботлади. Ўша пайтлар Ирригация институти том маънода мамлакатдаги етакчи илмий даргоҳга айланганди.

Бунинг учун у нима қилди?

Шавкат Мирзиёевнинг олий таълим даргоҳига малакали ўқитувчиларни жалб қилиш, илмий-амалий лабораториялар, кафедралар ташкил қилиш каби вазифаларни ёрқин кўрсатиб бера олди. Ўша пайтда асосан кун тартибида институтга энг қобилиятли ёшларни жалб этиш, уларнинг умумий маданиятини юксалтириш, институтнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш масаласи турарди.

Бу мақсадда институт ҳузурида мактаб ташкил этилди. Энг қобилиятли ёшлар саралаб олиниб, бу мактабда ўқитиларди. Таъкидлаш жоизки, улар институт аудиториялари ва устахоналарида таҳсил олиб, ўша пайтдаёқ олий таълим тажрибасини ўзлаштирган эдилар.

Кейинчалик ушбу мактаб кўплаб иқтидорли йигит-қизларни тайёрлаган лицейга айланди.

Талаба ва ўқитувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш долзарб аҳамият касб этаётган эди. Ушбу масалани ҳал этиш учун барча зарур мутахассис ва ускуналар, шу жумладан, рентген хонасига эга институт поликлиникаси ташкил этилди. Шу тариқа институт ҳудудини тарк этмаган ҳолда талаба ва ўқитувчиларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш масаласи ҳал этилди. Ҳатто туташ даҳалар аҳолиси ҳам бизнинг шифокорларга мурожаат этишни афзал кўрарди.

Шунингдек, спортни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилган, хусусан, футбол, волейбол, бокс, кураш майдонлари ва ринглари барпо этилган ҳамда таъмирланган, сузиш ҳавзаси қурилган. Бизнинг талабалар бир неча бор республика мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаган.

Шавкат Миромонович ўқитувчиларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳақида доим қайғурган. Институт ҳузурида 3 та дўкон фаолият юритган, у ерда ходимлар имтиёзли нархлар бўйича керакли маҳсулотларни харид қилган. Бунга институтнинг йирик колхоз ва совхозлар билан тўғридан-тўғри шартномалар асосидаги алоқалари имкон яратди. Шунингдек, маҳсулот таъминотига институтнинг Тошкент вилоятидаги ўз экин майдонлари ва сут фермасига эга ўқув хўжалиги катта ҳисса қўшарди. Маҳсулотларнинг бир қисми, жумладан, гуруч, шакар, сабзавотлар вақти-вақти билан касаба уюшмалари қўмитаси орқали бепул тарқатиларди.

Талабаларни тарбиялашда ўқитувчининг ташқи кўриниши ҳам муҳим ўрин тутади, шунинг учун «Юлдуз» тикув фабрикасида кийимлар тикилиши йўлга қўйилган ва йилига икки марта улар энг яхши маърузачиларга мукофот тариқасида берилган.

Ушбу даврда колхоз ва совхозларни фермер хўжаликлари қилиб қайта ташкил этиш масаласи ҳал этиш жараёнида эди. Шунинг учун институтда фермерларни тайёрлаш учун махсус ўқув дастурлари ишлаб чиқилганди. Ушбу имкониятдан институтнинг тўлиқ ўқув курсини ўзлаштира олмаган талабалар ҳам фойдаланиш имконига эга бўлди.

Мунтазам равишда талабаларга умумий ва турмуш маданияти, жамиятда, шахсий ҳаётда ўзини тутиш ва бошқа қоидаларини сингдириш бўйича ишлар олиб борилган.

Мен ўшанда 60 ёшда эдим, Шавкат Миромонович 25 ёшда. Ўша пайтлари ҳам ёш бўлишига қарамай, кўп масалаларда олий даргоҳдаги масъул ходимлардан кўра яхши билимга эгалиги чин маънода ҳайратда қолдирган.

Кўпчилик қатори Шавкат Мирзиёев узоқни кўра оладиган қобилият эгаси эканини ана ўша даврларда сезган эдим. Билдимки, бу инсон тенгдошларидан анча олдинда юрган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оқил Салимов: "Шавкат Мирзиёев олий таълимда айтган ислоҳотларни ўз вақтида амалга оширишнинг имкони ҳам, иложи ҳам йўқ эди"