Фото: «Вести»
Москва яқинида яшовчи, асли тожикистонлик она ва ўғли тўрт нафар ўзбекистонлик фуқарога қулларча муносабатда бўлиб, далада ишлатган. Бу ҳақда «Вести» нашрига асосланиб "Хабар" нашри маълум қилди.
Замонавий «крепостнойлик ҳуқуқи» Серпухово туманида ўтган июнь ойида, 29 ёшли хўжайин Ўзбекистондан тўрт кишини олиб келганидан кейин йўлга қўйилган. У 15 кунга 250 доллардан ҳақ тўлаш бўйича ваъдасида турмаган, камига унинг 51 ёшли онаси керакли ҳужжатларни расмийлаштириш баҳонасида ўзбекистонликларнинг паспортларини олиб қўйган.
Оқибатда, дейилади тергов қайдида, чорасиз қолган мигрантлар фақат қорин тўйғазиш учун меҳнат қилишга мажбур бўлишган.
Ўзбекистонликлар бир ойдан кўп текинга ишлашган, кейин амаллаб полиция бўлинмасига етиб олишган.
Қилмишлари учун она ва бола 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Тергов талқинига кўра, улар бунақа ишни биринчи марта қилаётгани йўқ. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар