10:38 / 25.07.2019
2 615

Тошкент вилоятида ҚҚС тўловчилар сони ортмоқда

Тошкент вилоятида ҚҚС тўловчилар сони ортмоқда
Бугун жойларда Президентимизнинг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги фармонида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти муҳокаси юзасидан турли учрашувлар, давра суҳбатлари, тадбиркорлар билан мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳам мазкур фармон ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилди. Вилоятнинг 22 та шаҳар ва туманларида турли тадбирлар ўтказилди, 5 марта йирик солиқ тўловчиларнинг ҳисобчилари билан учрашилди. Буклетлар ва кўргазмали материаллар тайёрланди.

Ташкил этилган семинарларда солиққа тортиш тизимини тубдан ислоҳ этиш, шу жумладан, солиқлар ва мажбурий тўловларни қисқартириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш нафақат бизнес вакиллари, балки, фуқароларнинг иш билан банд бўлиши ва даромади ошишига хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланиб, мисоллар орқали тушунтирилди.

Айтиш керакки, бугунги кунда ҳудудда жами 64,7 мингта тадбиркорлик субъекти мавжуд бўлиб, улар чакана савдо, ҳунармандлик, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишларда фаолият юритади. Айни пайтда вилоятда қўшилган қиймат солиғини тўлаётганлар сони 3 минг 550 дан ортиқ. Жорий йилнинг 1 октябридан яна 2 минг 760 дан ортиқ тадбиркор ва фермер ҚҚСни тўлашга ўтади. Шунингдек, ҳудудларда фермер ва тадбиркорлар билан ўтказилаётган учрашувларда ҚҚС хусусида атрофлича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 10 та фермерга 1 та малакали солиқчи ҳам бириктирилди.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб, бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи қуйиш станциялари орқали охирги истеъмолчиларига сотадиган юридик шахслар, ушбу товарларни сотишдан тушумнинг миқдоридан қатъи назар, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланади, –дейди Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алавутдин Инагамов.
– Шу билан бирга, товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарларни (ишлар, хизматлар) сотишдан тушум миқдоридан қатъи назар, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари саналади.

Жорий йилнинг 1 октябридан бош¬лаб ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади. Эндиликда тадбиркорлик субъектларига нисбатан асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун молиявий жазо қўлланилмайди. Шу каби буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ бўлса ана шундай имкониятга эга бўлади.

Солиқ соҳасида олиб борилаётган бу каби ислоҳатларни тадбиркорларга етказишда вилоятининг барча шаҳар ва туманиларида давлат солиқ инспекцияси бўлимларининг малакали ходимларидан иборат маслаҳат гуруҳлари ҳам ташкил этилган.

Мулоқотлар чоғида тадбиркорлар ҳам ўзлари фаолият юритаётган йўналишларида солиқ бўйича учраётган муаммолар, қўшилган қиймат солиғининг аҳамияти қандай бўлаётгани хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдираётганлиги аҳамиятлидир.


Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида ҚҚС тўловчилар сони ортмоқда