Тамаки маҳсулотлари “яшил” йўлакдан ўтолмади

  • 25 июль 2019, 17:18
  • 479
  • Жамият
  • Тамаки маҳсулотлари “яшил” йўлакдан ўтолмади
    Тамаки маҳсулотларини божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиш ҳолатларига божхоначилар ўз вақтида чек қўйишмоқда.

    Жумладан, Самарқанд халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро М.Р. “яшил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

    Натижада, фуқарога тегишли юклар белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
    Текширув жараёнида юклар орасидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 3,2 миллион сўмлик 130 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.

    Таъкидлаш жоизки, Жисмоний шахслар 10 қутигача бўлган тамаки маҳсулотларини божхона тўловларисиз олиб киришлари мумкин.

    » » Тамаки маҳсулотлари “яшил” йўлакдан ўтолмади