09:55 / 27.07.2019
2 415

Эксперт: Ўзбекистонда валютафурушларга жиноятчи эмас, солиқ тўловчи сифатида қараш керак (видео)

Эксперт: Ўзбекистонда валютафурушларга жиноятчи эмас, солиқ тўловчи сифатида қараш керак (видео)
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг янгиланган ва сайловолди дастури лойиҳалари муҳокама қилинди. Унда Банк-молия академиясининг молия кафедраси мудири Дилшод Раҳмонов валютафурушлар ҳақида фикр билдирган.

«Жиноятчилик бутун дунёда камаймоқда. Европада ўқиган пайтларимизда кўрганимиз —қамоқхоналарда одамлар қолмаяпти, у ерда ишловчилар ишдан бўшаб кетяпти. Нега десангиз жиноятчилик камаймоқда. Сабаби нима? Сабаб, улар жиноятчиликни камайтирмаяпти, балки жиноятчи мақомини ўзгартиряпти.

Мисол учун, бозорларимизда ҳалигача валютафурушлар бор. Биз уларга ҳозиргача жиноятчи сифатида қараймиз. Аслида биз уларга солиқ тўловчи сифатида қарашимиз керак. Бошимдан ўтган, 5—6 йил олдин борганимда банкка кирдим. Долларни еврога айлантиришим керак эди. Бироқ банк ходимлари ‘Узр, бизда бунақа хизмат кўрсатилмайди’, деди. Шундай катта банкда йўқми бунақа хизмат десам, ‘йўқ’ деди. Ваҳоланки, бу каби хизматни уларда хусусий сектор кўрсатар экан. Биз ҳам валютафурушларга хусусий сектор мақомини бериб, солиққа тортишимиз керак. Бунинг учун катта нарса керакмас. Алоҳида қонун ишлаб чиқармай, қонунчиликка ўзгартириш киритиш керак, бўлди».
Биз валютафурушларга жиноятчи сифатида эмас, солиқ тўловчи сифатида қарашимиз керак.

Дилшод Раҳмонов: Биз валютафурушларга жиноятчи сифатида эмас, солиқ тўловчи сифатида қарашимиз керак. Партиянинг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастури лойиҳалари муҳокама қилинмоқда. Ушбу жараёнда партия фаоллари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар. ??? https://t.me/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA

Опубликовано Ўзбекистон Либерал-демократик партияси - УзЛиДеП Четверг, 25 июля 2019 г.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эксперт: Ўзбекистонда валютафурушларга жиноятчи эмас, солиқ тўловчи сифатида қараш керак (видео)