3 183
Ўзбекистонда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бепул амалга оширилади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Қуйидаги ҳолларда ҳужжатларни тан олиш синовларсиз амалга оширилади:
- умумий ўрта ва ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва малака ошириш таълимини олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
- Ўзбекистонда бўлинмалари ва қўшма таълим муассасалари мавжуд хорижий таълим муассасаларида ўқиган талабгорларнинг ҳужжатлари;
- Халқаро 1000 талик рейтингга кирган олий таълим муассасаларининг ҳужжатлари;
- вазирлик ва идоралар йўлланмалари асосида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
- 1992 йил 1 январгача хорижий таълим муассасаларига кирган талабгорларнинг ҳужжатлари;
- Олий таълимда сифатни баҳолаш Европа ассоциациясининг аъзолари томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олганларнинг ҳужжатлари;
- АҚШ, Австралия, Исроил, Канада, Сингапур, Жанубий Корея, Япония давлатларида аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олганларнинг ҳужжатлари;
- вазирлик ва идоралар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
- халқаро шартномалар, Президент ва ҳукумат ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар.
Талабгорлар сўровномага таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, унинг иловаси ҳамда уларнинг ўзбек тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхасини илова қилади.
Синов асосида тан олинадиган ҳужжатлар учун тест синовлари ташкил этилади ва бу ҳақида 10 кун олдин Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг сайтида эълон қилинади.
Тест синови 50 та саволдан иборат бўлади ва 54 ҳамда ундан кам балл тўплаган талабгорларнинг ҳужжатлари тан олинмайди.
2019 йил 1 сентябрдан хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун аризалар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади