date
views 4 625

Қашқадарёда ёнма-ён турган Nexia ва Matiz машиналари ёниб кетди (фото)

Қашқадарёда ёнма-ён турган Nexia ва Matiz машиналари ёниб кетди (фото)
Фото: Zarnews
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар «Шўртан» Маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп қаватли 5-уйнинг олдида А.Х.га тегишли Nexia ва Matiz машиналарида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Zarnews.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 28 июль куни соат 03:28 да содир бўлган. Кўрсатилган манзилга 2 та ўт ўчириш машинлари жалб этилган. Улар воқеа жойига соат 03:36 да етиб борган ва ёнғин соат 03:53 да тўлиқ бартараф этилган.

Фото: Zarnews
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин ҳолати юзасидан тергов органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда ёнма-ён турган Nexia ва Matiz машиналари ёниб кетди (фото)