19:20 / 29.07.2019
3 861

Қашқадарёда фермерларнинг ишчиларига кишан тақиб, уларни автобусга қамаган ИИБ бошлиғи ишдан олинди

Қашқадарёда фермерларнинг ишчиларига кишан тақиб, уларни автобусга қамаган ИИБ бошлиғи ишдан олинди
Қашқадарё вилоятининг Касби тумани ИИБ бошлиғи Чори Кўчаров ишдан олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

«24 июль куни ижтимоий тармоқларда Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви олиб борилаётгани ҳақида расмий маълумот берилган эди.

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасидан маълум қилишларича, хизмат текшируви якунига кўра Касби тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ч.Кучаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди», дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Бундан аввалроқ сайтида «Қашқадарёда фермерлар вакилларига кишан тақилди ва улар автобусга қамаб қўйилди: Гувоҳлар воқеа тафсилотларини ҳикоя қилишди» сарлавҳали мақола эълон қилинган, унда Чори Кўчаров фермерларга дала майдонида семинар ўтказгани, семинарга келмаган фермерларнинг вакилларига кишан тақиб, уларни кун иссиғида автобусга қамаб қўйгани, шунингдек, семинарга келмаган фермернинг олдига ходимларини юбориб, уни мажбуран олиб келтирмоқчи бўлгани ҳақида айтилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда фермерларнинг ишчиларига кишан тақиб, уларни автобусга қамаган ИИБ бошлиғи ишдан олинди