
Ҳеч эътибор берасизми, табиатда ҳаммаси жойида:
– ҳеч бир эшак отлар уюрига етакчи бўлишга уринмайди;
– ҳеч бир қўнғиз асалариларга бол йиғишдан ваъз ўқимайди;
– ҳеч бир тошбақа сиртлонларнинг тез чопиш салоҳиятини муҳокама қилмайди;
– ҳеч бир капалак ўзини чумолилардан кўра меҳнаткаш ҳисоблаб, лоф урмайди;
– ҳеч бир ит арслонга ақл ўргатмайди;
– ҳеч бир дарахт ўз мевасини ўзи емайди;
– ҳеч бир гул ўзи учун ифор сочмайди;
– ҳеч бир гиёҳ ўзи ўсган ернинг нобоплигидан шикоят қилмайди...
Одамлар орасида эса ҳамма нарса пала-партиш, ҳеч ким ўз ўрнида эмас:
– номуссизлар иффатлиларга ахлоқдан ўгит беради;
– мияси тузукроқ ишламайдиган одамлар оқилларга бош бўлиш ҳаракатида;
– ўғрилар тўғриларга адолатдан баҳс этади;
– ёлғончилар ҳақгўйларга ҳақиқатдан ваъз ўқийди;
– омилар зиёлиларга ақл ўргатади;
– билмайдиганлар билгичларни пойгакда қолдиради;
– ҳеч нарса яратмаганлар яратилганларга хўжайинлик қилади...
«Ахир улар самовот ва Ер мулклари ҳақида, Аллоҳ яратган нарсалар тўғрисида ва ажаллари яқинлашиб қолган бўлиши мумкинлиги хусусида ўйламайдиларми?!» («Аъроф» сураси, 185-оят).
Дилфуза Комил
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар