22:10 / 30.07.2019
2 874

ТАТУ битирувчиси учта хорижий университетда ўқиш имкониятини қўлга киритди

ТАТУ битирувчиси учта хорижий университетда ўқиш имкониятини қўлга киритди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Телекоммуникация факультети битирувчиси Ҳожиакбар Ботиров «Erasmus+» дастури доирасида Aston университети (Буюк Британия), Université Paris-Saclay (Франция) ва Afina университети (Греция)да грант асосида магистратурада ўқиш имкониятини қўлга киритди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.

Ҳожиакбар Ботировнинг таъкидлашича, у «Erasmus+» дастури ҳақида дўстидан эшитганидан кейин расмий веб сайтдан мос дастурларни қидира бошлаган. Унинг асосий эътиборини маълумотлар узатиш тизимлари тортган ҳамда «SMARTNET» дастури унга мос келган. Ҳожиакбарнинг эътироф этишича, ушбу дастурни танлашининг асосий сабаби, дастур бизнинг мамлакатимизда ҳали интеграциялашмаган мавзулар ва технологияларни ўз ичига олади.

Унинг қайд этишича, ҳужжатлар ва зарур сертификатларни топширишда қийинчиликларга дуч келмаган. Саволлар пайдо бўлгач, дарҳол «SMARTNET» вакилига хат ёзган ва 3-4 кун ичида жавоб олган.

— Менинг энг асосий мақсадим, энг яхши талабалар қаторида бўлиш ва амалда катта маълумотларни қайта ишлаш тизимини ўрганиш. Бўлажак иштирокчилар учун барча керакли ҳужжатларни олдиндан тайёрлашни ва университет ўқув дастуридан ташқари лойиҳаларда ва курсларда қатнашишга ҳаракат қилишни маслаҳат бераман, — дейди Ҳожиакбар.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, «Erasmus+» Европа Иттифоқининг лойиҳаси бўлиб, ҳамкорликдаги турли тадбирлар, таълим, ёшлар билан ишлаш, спорт каби соҳаларга оид лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ТАТУ битирувчиси учта хорижий университетда ўқиш имкониятини қўлга киритди