23:24 / 30.07.2019
2 102

Алламжонов: «Маҳаллий ОАВга маълумот бермасак, одамлар хорижий нашрларга мададкор деб қарайди»

Алламжонов: «Маҳаллий ОАВга маълумот бермасак, одамлар хорижий нашрларга мададкор деб қарайди»
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов бугунги кунда барча ҳақиқий интернет маконини ўз танасида ҳис қилаётгани ҳақида гапирди.

«Мен узоқ йиллар турли вазирликлар матбуот хизматида ишлаганман ва шуни айтишим мумкинки, Вазирлар Маҳкамасида ОАВ билан муносабатлар муҳокама қилинганини эслай олмайман. Бугун интернетда жуда кўп долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда. Ҳозир ахборот жуда кўп ва биз ҳақиқий интернет маконини ўз танамизда ҳис қиляпмиз.

Бугун вазирлик ва идоралар ОАВ билан етарли даражада ишламаётгани танқидий фикрларни юзага келтирмоқда. Фикримча, воқеалар жуда кўп бўлган бугунги кунда ОАВ билан ишлашга етарли даражада эътибор бермасак, бу оғир оқибатларга олиб келади.

Бугун ўзи ҳақидаги танқидий материалларга жим қараб турадиган вақт эмас. Бундай ҳолатлар ўз айбини тан олиш сифатида қабул қилинмоқда. Ҳозирда телеграм каналларга алоҳида эътибор бериш керак, чунки кўпчилик ёшлар янгиликларни айнан телеграмдан ўқимоқда. Масалан, раҳбарларнинг ўзини эмоционал тарзда тутган ҳолатлари айнан телеграм каналларда тарқалмоқда. Қашқадарё, Андижондаги воқеалар ҳам телеграмда тарқалди.

Ташкилотларнинг ахборот хизмати раҳбарлари бежизга ўринбосарга тенглаштирилмаяпти. Тушунинг, бугун биз ОАВ билан алоқани йўлга қўймасак, одамлар хорижий нашрларга мададкор ресурс сифатида қарайди. Бугунги кунда айниқса «снос» масаласи долзарб бўлиб турибди. Ҳокимиятлар бу масалага жиддийроқ қараб, тўғри ахборот тарқалишига эътибор бериши керак. Бу учун эса ахборот хизматларига малакали кадрларни ишга олиш зарур», дея Алламжоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алламжонов: «Маҳаллий ОАВга маълумот бермасак, одамлар хорижий нашрларга мададкор деб қарайди»