12:55 / 01.08.2019
3 240

Жамшид Қўчқоров: «Доллар Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 сўмдан олинган, лекин кимлардир 4000 сўмдан ҳам олган»

Жамшид Қўчқоров: «Доллар Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 сўмдан олинган, лекин кимлардир 4000 сўмдан ҳам олган»
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ўзбекэнерго" АЖ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Kun.uz нашрининг хабар беришича, матбуот анжуманида энергоресурслар нархининг ошиши мавзусида сўз юритилди. Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, АИ-80 бензини янги нархини АҚШ долларига айлантирса 57 центни ташкил этмоқда.

«БААда бензин 62 цент, Саудия Арабистонида 58 центни ташкил этади. Тўғри, БАА ва Саудияда маош ҳам баланд бўлиши мумкин, лекин Саудия Арабистони, Амирликда 10 йил аввал бензин жуда арзон эди. Нега ҳозир нарх бундай қилиб қўйилди? Улар ислоҳотларнинг бошида аҳоли учун энергоресурсларга бозор нархлари ўрнатди, шундан сўнг сармоядорлар кела бошлаган.

Биз ҳозир бензин нархини 4500 сўм этиб белгилаган бўлсак ҳам, 2017 йил Бухорода кузатилган 6000 сўмлик нархга етганимиз йўқ. Ўша ҳолат кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бозор иқтисодиётининг маъноси - тарозини тўғрилаш. Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз. Лекин кимлардир долларни 4000 сўмдан олган. Яъни, бозор тарозиси бузилган. Бозор иқтисодиёти бунга чидамайди, қопга солиб қўйсангиз ҳам у қадалиб чиқаверади. Қачонки, барча нарх-наво эркин бўлмагунча», - деди Жамшид Қўчқоров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жамшид Қўчқоров: «Доллар Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 сўмдан олинган, лекин кимлардир 4000 сўмдан ҳам олган»