21:28 / 01.08.2019
3 302

Қўчқоров: «Президентга киритилган лойиҳада нархлар бундан ҳам баланд эди»

Қўчқоров: «Президентга киритилган лойиҳада нархлар бундан ҳам баланд эди»
Бугун, 1 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ўзбекэнерго" АЖ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Молия вазири Жамшид Қўчқоров ёқилғи, табиий газ ва электр энергияси нархлари ошишини изоҳларкан, “президентга бу лойиҳани олиб кирганимизда давлат раҳбари оширмаслик чоралари, қўшимча захиралар бор-йўқлиги билан қизиқди. Режага кўра электр энергияси нархи 480 сўм бўлиши керак эди. Аммо президент бунга йўл қўймади”, - деди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда аҳолига 250 сўмдан тақдим этиб келинаётган электр энергияси учун жорий йилнинг 15 августидан бошлаб қуйидаги нархлар белгиланди:

I – IV гуруҳдаги истеъмолчилар учун электр энергияси нархи (кВт-соат)
- 1.1. I ва II гуруҳ истеъмолчилари учун — 450 сўм (250 сўм эди);
- 1.2. III гуруҳ истеъмолчилари учун, жумладан аҳоли учун — 295 сўм (125 сўм эди);
- IV гуруҳ истеъмолчилари учун — 450 сўм (350 сўм эди);
- Президентнинг 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379 сонли қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар учун — 450 сўм (365 сўм эди).

Шу билан бирга, ижтимоий лимит қисқартирилаётганига тўхталиб: “аслида республиканинг ўртача хонадони 80-120 кв/соат атрофида электр энергияси ишлатади. Биз ижтимоий лимитни 300 кв/соатдан 250 кв/соатга туширмоқчимиз. Нимага? Сабаби, аслида 300 кв/соат ишлатадиган одамнинг ижтимоий жиҳатдан қўллаб қувватлашга эҳтиёжи йўқ”- деди молия вазири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўчқоров: «Президентга киритилган лойиҳада нархлар бундан ҳам баланд эди»