17:43 / 03.08.2019
2 727

Тамаки қутисига яширилган оғу

Тамаки қутисига яширилган оғу
Гиёҳванд ва психотроп моддаларни ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга қарамай, бу каби салбий ҳаракатлар ҳамон кузатилаётгани ачинарлидир.

Жумладан, “Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро К.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларда бежиз шубҳа уйғотмаган экан. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Ушбу фуқаро холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги кийимларининг чўнтагидаги тамаки қутисида 50 дона “Трамадол” номли таблеткалар борлиги маълум бўлди.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолат. Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Жартепа” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро М.Ж. белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Текширув давомида ушбу шахснинг юклари орасида божхона юк декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 40 дона “Трамадол” таблеткалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тамаки қутисига яширилган оғу