13:28 / 04.08.2019
3 896

Шуҳрат Ғаниев: "Риштондаги ишлар хато бўлди. Бунда вилоят ҳокими сифатида жуда катта айбим бор, узр сўрайман"

Шуҳрат Ғаниев: "Риштондаги ишлар хато бўлди. Бунда вилоят ҳокими сифатида жуда катта айбим бор, узр сўрайман"
Фото: ХПК
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Риштон туманига бориб, маҳаллий аҳоли билан учрашди.
Учрашув давомида вилоят ҳокими туманда олиб борилган бузилиш ишларида йўл қўйилган хатолар учун кечирим сўраган.

—Очиғини айтаман, бу хато бўлди. Бунда аввало вилоят ҳокими сифатида мени жуда катта айбим бор. Бундай хатолар Ўзбекистон шаънига, хусусан, шундай улкан бунёдкорлик ишларини олиб бораётган давлат раҳбари шаънига путур етказмаслиги керак. Сизлар билан қўпол муомалада бўлинган бўлса, бунинг учун шахсан ўзим таъзим қилиб, узр сўрайман. Лозим топсаларинг, кечиринглар.

Тошлоқ тумани аҳлини ҳақорат қилгани билан танилган Ғаниевнинг таъкидлашича, «Ўзбекистон фуқаросини камситишга ҳеч кимга ваколат берилмаган».

Фото: ХПК
Вилоят ҳокими «снос»лар масаласида хатоларга йўл қўйгани учун вилоят қурилиш бошқармаси бошлиғи, Риштон туман ҳокими, унинг икки ўринбосари, кадастр, солиқ идораси масъуллари ишдан олинганини маълум қилган. Ҳозирда бузилаётган марказий деҳқон бозори ҳудуди аввалги 25 сотих ўрнига 2 гектарга етгани, савдо нуқталари сони эса 140 та ўрнига 250 тага бориши, бозор яқинида халқаро автовокзал қурилишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида жойлардаги бузилиш ишларида зўравонлик сиёсатини қоралаган ва бунга йўл қўйган ҳокимлар, хусусан, Шуҳрат Ғаниевнинг ҳаракатларини хиёнат сифатида баҳолаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шуҳрат Ғаниев: "Риштондаги ишлар хато бўлди. Бунда вилоят ҳокими сифатида жуда катта айбим бор, узр сўрайман"