
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг олтинчи куни (3 август) натижалари эълон қилинди.
ДТМ хабарига кўра, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар:
Кундузги таълим шакли бўйича:
Тошкент молия институтининг 5230600 – Молия таълим йўналиши – 187,9 балл;
Сиртқи таълим шакли бўйича:
Тошкент молия институтининг 5230900 – Бухгалтерия таълим йўналиши – 167,8 балл;
Кечки таълим шакли бўйича:
Тошкент давлат педагогика университетининг 5111700 – Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иши таълим йўналиши – 132,2 балл.
Тест синовлари натижаларини шахсий кабинет, яъни cabinet.dtm.uz сайти орқали паспорт серияси ва рақамини ёки абитуриент IDсини киритган ҳолда кўриш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар